Аввалроқ, шу йилнинг ноябрь ойида Польша ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида хабар қилгандик.

AIBAнинг маълум қилишича, ушбу мусобақа коронавирус сабаб 2021 йилга қолдирилди.

Маълумотларга кўра, мусобақа келаси йилннг 10-24 апрель кунлари ўтказиладиган бўлди. Қайд этиш лозимки, мусобақада 2002 йилнинг 1 январидан 2003 йилнинг 31 декабрида таваллуд топган ёш боксчилар иштирок этишади.

"Спортчиларимизнинг соғлиғи биз учун биринчи ўринда. Умид қиламизки, жаҳондаги вазият ўзгаради ва 2021 йилнинг апрелида биз Кельце шаҳрида ажойиб мусобақа ташкил этамиз", - деди AIBA президенти Муҳаммад Мустахсан.