Айни кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Наманган вилоятида бўлиб турибди.

Сўнги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортчилар машғулотларни олиб бориши учун етарли шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, хабарингиз бор айни кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Наманган вилоятида бўлиб турибди. Ишчи гуруҳ вакиллари Поп ва Чуст туманларида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг моддий-техник базаси ҳолати, спортчиларга яратиб берилган шароитлар шунингдек, ижро интизоми қай тарзда олиб борилаётганлигини ўрганди.