Ўн йил аввал теннис тарихидаги энг узоқ давом этган учрашув қайд этилган эди.

Аниқроғи, 2010 йилнинг 24 июнь куни "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг биринчи даврасида франциялик Николя Маю ҳамда америкалик Жон Иснер баҳсида рекорд урилганди. Ўша тарихий матч 22 июнь куни соат 18:13да бошланиб, 24 июнь соат 16:47да якунланган эди.

Иснер ва Маю ўртасидаги баҳс 183 гейм давом этган, бу эса аввалги рекорддан бир ярим баробарга кўп дегани эди. Бундан олдинги рекорд 1969 йилги Уимблдон турнирида Панчо Гонсалес ва Чарли Пасарелл учрашувида қайд этилганди - 112 гейм.

Эслатиб ўтамиз, Иснер тарихий баҳсда Маюдан 6/4, 3/6, 6/7(7), 7/6(3), тай-брекда 70/68 ҳисобида устун келганди.