Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2022 йили бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси ушбу қитъа спорт тантаналарининг бош мусиқий композицияси учун танлов эълон қилди.

Осиё олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал Сабахнинг таъкидлашича, “2022 йилги XIX Осиё ўйинларининг мусиқаси нафақат Хитой, балки бутун қитъа халқларининг тилларида жаранглаши ва дунё аҳлининг энг севимли қўшиқ-куйи бўлиб қолмоғи лозим”.

Ўтган Осиё ўйинларида жаранглаган мусиқий тупламлар мундаражасига эътибор қаратилса, 2006 йили Доха ўтган қитъа ўйинларида гонконглик итеъдодли мусиқачи Жеки Чунгнинг “Ҳозир биргамиз” куй-қўшиғи янграган бўлса, 2010 йили Гуанчжо (Хитой) шаҳридаги ўйинларда эса 1600 номзод орасида Хитойнинг Reunion" (Chongfeng) группаси ўз мусиқий альбоми билан ғолиб чиққанди. 2014 йили Ж. Кореянинг Инчон шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида кореялик “JYJ Японияда” группаси ўзининг машҳур "Only One" мусиқаси билан бундай шарафга лойиқ кўрилганди.

2018 йили Индонезияда ўтказилган XVIII Осиё ўйинларида эса индонезиялик “Бейонсе” қизлар мусиқий группаси ўйинларнинг расмий композициясини ижро этишганди.

Ташкилий қўмита аъзоларининг билдиришича, бу йилги ўйинларнинг мусиқий жамланмаси том маънода қитъанинг барча мамлакатлари ва халқларини қамраб олмоғи лозим.

Айтиш лозимки, ушбу ёзги Осиё ўйинлари 2022 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтади. XIX Осиё ўйинининг бош мусиқий компазициясига даъвогарларнинг ариза ва альбомлари ўртасидаги танловнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 30 ноябригача бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Осиё олимпия кенгашининг расмий сайти.