Мусобақалар
Ўзбекистон
Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт саройида Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Эрон мамлакатидан ташриф буюрган ёш стол теннисчилар ўртасида «Олимпия умидлари» турнири бўлиб ўтди. Бу турнирда совринли ўринлар учун асосан Ўзбекистон ва Эрондан ташриф буюрган спортчилар орасида кечди.
Ўзбекистон
26 ноябрдан — 1 декабрга қадар юртимизнинг энг кучли стол теннисчилари Наманган шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишди. Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 120 нафар «пинг-понг» усталари баҳс олиб боришди
Молдова
Ўктамбоев Муҳаммад, Рустамов Максуд, Абдухалилова Сайёрахон, Камолова Мохирўй, Нурпулатов Мақсуд, Лутфулина Румия, Мамажонов Шерзодбек, Махмудова Робия, Олимхужаева ЗайнабМолдованинг Дубоссары шаҳрида 03-11 ноябрь кунлари халқаро стол теннис мусобақаси ўтказилди. Мусобақада сайёрамизнинг тўққизта мамлакатидан 192 нафар ёш стол теннисчилар иштирок этишган. Дубоссары бўлиб ўтган турнирда Ўзбекистон шарафини тўққиз нафар спортчилар ҳимоя қилиб, иккитадан олтин, кумуш ва учта бронза медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган.
Индонезия
Кенжаев Зохид, Тешабоев Кутбидилло, Рахимберганов Жамшид, Тян Станислав, Гуфранова Римма, Хаджиева Розалина, Ким Регина, Нарқулова МехринисоИндонезиянинг Джокякарта шаҳрида 15-22 сентябрь кунлари катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтган. Мусобақада Осиёнинг 31 та мамлакатидан 220 нафар стол теннисчи иштирок этишган.
Ўзбекистон
21-27 август кунлари Сирдарё шаҳри ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 160 нафар ёш стол теннис усталари иштирок этишди.
Венгрия
Кенжаев Зохид, Тешабоев Кутбидилло, Гуфранова Римма, Хаджиева РозалинаВенгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 20-29 апрель кунлари катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Мусобақада Дунёнинг 99 та мамлакатидан энг кучли 421 нафар стол теннисчи иштирок этишган.
Латвия
Ўктамбоев Муҳаммад, Камолова Мохирўй, Олимхужаева Зайнаб, Санжаров Барзу, Нурпулатов Мақсуд, Рахимберганов Жамшид, Лутфулина Румия, Бекназаров ИсматиллаЛатвиянинг Рига шаҳрида 08-18 февраль кунлари халқаро стол теннис мусобақаси ўтказилди. Мусобақада сайёрамизнинг ўн учта мамлакатидан 420 нафар ёш стол теннисчи иштирок этди. Дубоссары бўлиб ўтган турнирда Ўзбекистон шарафини саккиз нафар спортчи ҳимоя қилиб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашган.
Туркия
Гуфранова Римма, Хаджиева Розалина, Мадалиева Сўғдиёна,Тешабоев КутбидиллоТуркиянинг Истанбул шаҳрида 21-27 январь кунлари Туркия очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақада сайёрамизнинг бешта мамлакатидан 50 нафар ёш стол теннисчилар иштирок этишган. Истанбул бўлиб ўтган турнирда Ўзбекистон шарафини тўрт нафар спортчилар ҳимоя қилиб, иккитадан олтин, кумуш ва бронза медаль қўлга киритишган.